Бекзод Абдураҳмонов россиялик курашчига ютқазиб қўйди
Эркин курашчимиз Бекзод Абдураҳмонов (-74 кг) Токио-2020 Олимпиадасининг чорак финал беллашувини ўтказди. Унда ҳамюртимиз россиялик Заурбек Сидаковга қарши баҳс олиб борди.
Икки карра жаҳон чемпионига қарши курашган Абдураҳмонов афсуски, ушбу беллашувда имкониятни бой бериб қўйди.
Энди Сидаков ярим финал баҳсини муваффақиятли ўтказган тақдирда Абдураҳмонов бронза медали учун курашни давом эттиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter