Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бектемир Мелиқўзиев 30 май куни навбатдаги жангини ўтказади

Бектемир Мелиқўзиев 30 май куни навбатдаги жангини ўтказади

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Бектемир Мелиқўзиев навбатдаги жангини ўтказади.

Жанг жорий йилнинг 30 май куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги «Virgin Hotels» аренасида бўлиб ўтади. Унда Мелиқўзиевнинг рақиби америкалик боксчи – Дариус Фулгум (14 ғалаба, 0 мағлубият, 12 та нокаут) бўлади. Бу ҳақда «BoxingScene» нашри хабар бермоқда.

Бектемир Мелиқўзиев ноябр ойидаги охирги жангида 2024 йил америкалик Дэвид Стивенсга қарши рингга чиққан ва ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонган эди.

Фулгум эса ўзининг сўнгги жангини 2025 йил февралда ўтказиб, тўртинчи раунда ҳамюрти Винфред Харрис-Жуниорни нокаутга учратган.

Маълумот учун, шу кунга қадар профессионал боксда 16 та жанг ўтказган Мелиқўзиев шулардан 15 тасида ғалаба ва 1 тасида мағлубият қайд этган. Шунингдек, у ғалабаларининг 10 тасида рақибларини нокаутга учратган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг