Бедарак йўқолган иккинчи қиз Андижондан топилди
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари бугун бедарак йўқолгани эълон қилинган 13 ёшли Фарангиз Анваровани топишди.
Маълум бўлишича, қиз Андижонда, дугонасиникидан бўлган.
«Фарангиз аҳволи яхши, соғ-омон. Унинг қаердалигини аниқлаш учун оператив-қидирув тадбирлари олиб борилди. Жумладан, унинг барча дўстлари, такси ҳайдовчилари ва бошқа ўнлаб инсонлар ўртасида сўров ўтказилди. Ҳадемай уни Тошкентга олиб келишади ва онаси бағрига қайтарилади», дейилади ИИББ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент шаҳар ИИББ пойтахтда яшовчи икки нафар вояга етмаган қизнинг бедарак йўқолгани ҳақида хабар тарқатганди. Бугуннинг ўзида йўқолган қизларнинг бири — Диана Маннапова пойтахтнинг Бектемир туманидан соғ-саломат топилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter