«Барселона» ва «Атлетико» баҳси «Реал» фойдасига ҳал бўлди
Испания чемпионатининг 35-туридан ўрин олган марказий учрашувда «Барселона» ўз майдонида «Атлетико»ни мағлуб эта олмади ва турнир етакчиси бўлиб олиш имконини қўлдан бой берди.
Беллашув бир неча вазиятлар юзага келган бўлса-да, голсиз дуранг билан якун топди. Икки жамоанинг ҳам дарвозабонлари ишончли ўйин кўрсатишди ва ҳар икки жамоа 1 очкодан ишлаб олди.
Дурангдан сўнг «Атлетико» 77 очко билан етакчиликни сақлаб қолди. «Барселона» 75 очко билан 2-ўринга кўтарилиб олди. Бироқ эртага «Реал» «Севилья»ни мағлуб эта олса, очколари сонини «Атлетико»га етказиб, қўшимча кўрсаткичлар бўйича пешқадамликни қўлга киритади.
Барселона — Атлетико 0:0
Барселона – тер Стеген, Альба, Мингеса (Араухо, 46), Лангле, Дест (Дембеле, 75), Бускетс (Мориба, 32), де Йонг, Педри (Сержи Роберто, 75), Пике, Гризманн, Месси.
Атлетико – Облак, Эрмосо, Савич, Триппьер, Фелипе, Льоренте, Карраско, Лемар (Сауль, 13; Фелиш, 67), Коке, Корреа (Кондогбиа, 73), Суарес.
Огоҳлантиришлар: Сауль (35), Фелипе (46), Мориба (58), Коке (65), Пике (82), Альба (82).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter