Банк ходимлари банкоматдаги пулларни қиморга тикиб юборишди
Андижон вилояти Булоқбоши туманида банк ходимлари 111 млн. сўм маблағни ўзлаштириб юборилган. Ушбу жиноятни амалга оширган икки нафар ходим қўлга олинган.
Қайд этилишича, банк филиалининг пенсия ва нафақлар билан ишлаш шўъбасининг кассири ва бухгалтер-назоратчиси банкоматларга жойлашга мўлжалланган маблағларни ўзлаштириб, ўз эҳтиёжларига, жумладан қимор ўйинларига сарфлаб юборишган.
Терговга қадар текширувда ўзлаштирилган маблағлар тўлиқ қопланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter