Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Балиқ овлашда янги тақиқлар жорий қилинди

Балиқ овлашда янги тақиқлар жорий қилинди

Ҳукумат қарори (80-сон, 09.02.2024 й.) билан Ўзбекистон Республикасининг табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидалари тасдиқланди.

Унга кўра, Ўзбекистоннинг табиий сув ҳавзаларида спорт-ишқибозлик турида ҳамда саноат усулида балиқ овлаш тартиби белгиланди.

Қоидалар Ўзбекистон ҳудудидаги барча табиий сув ҳавзаларида фаолият олиб борувчи юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурийдир.

Қоидалар сунъий сув ҳавзалари ҳамда табиий сув ҳавзаси ҳисобланмайдиган ирригация тармоқларидаги қафас (садок) мосламаларида интенсив балиқ етиштириш технологияси ва аквакультурага нисбатан татбиқ этилмайди.

Табиий сув ҳавзаларида қуйидаги балиқ овлаш қуроллари ва воситаларидан фойдаланиш тақиқланади:

  • ёйма тўрлар (накидка);
  • икки томонлама маҳкамланадиган 10 тадан ортиқ илгакли воситалар (перемет);
  • махсус тамғаланмаган ва ҳисобга олинмаган ҳар қандай тўрлар;
  • чангакли овлаш воситалари (астрага);
  • электр қармоқ;
  • маҳкамланадиган тузоқсимон тўрлар (вентер, мордушка) ва бошқа балиқ овлашнинг браконьерлик қуроллари.

Балиқларнинг урчиш даврида, яъни Амударё ва Сирдарёда 11 мартдан – 31 майгача, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги табиий сув ҳавзаларида 26 апрелдан 10 июнгача ва бошқа барча табиий сув ҳавзаларида 16 апрелдан 31 майгача балиқ овлаш тақиқланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг