Баҳорнинг илк кунида Ўзбекистонда ёмғир ёғади

Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистонда 1 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Баҳорнинг илк кунида Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси 4-6, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши кутилади. Кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти вақти билан ёмғир ёғади. Кечаси 0-5, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Кечаси 3-8, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлиши мумкин. Айрим Кечаси 3-8, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter