Баҳодир Жалоловнинг эртанги рақиби маълум бўлди

Профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида енгилмас бўлиб турган Баҳодир Жалолов (6-0, 6 КО) ўзининг 7-жангини Тошкент вақти билан 13 декабрь куни тонгда ўтказади.
Мексикада ташкил этиладиган бокс кечасида Баҳодирга мезбон спортчи Уилфредо Лил (10-17-3, 8 КО) рақиблик қилади.
Уилфредо Лил проф боксда 30 та жанг ўтказиб, уларнинг 10 тасида ғалаба қозонган (8 та жанг рақибларини нокаутга учратган). 17 та жангда мағлуб бўлган (13 та жангда нокаутга учраган). 3 та жанги эса дуранг билан тугаган.
Шунингдек, эртага Мексикада Элнур Абдураимов ҳам жанг ўтказади. Унга Абраҳам Олива (4-0, 3 КО) рақиблик қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter