Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Баҳодир Жалолов финалда россияликни нокаутга учратди. Беш боксчимиздан тўрттасида олтин

Баҳодир Жалолов финалда россияликни нокаутга учратди. Беш боксчимиздан тўрттасида олтин

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича «Губернатор кубоги» ўз якунига етди. Унда иштирок этган терма жамоамиз жами 6 та медаль жамғарди.

Бугун финал жангларида қатнашган 5 нафар вакилимизнинг 4 таси баҳсларни муваффақиятли якунлади.

+91 кг финалида Баҳодир Жалолов мусобақа мезбонларидан бири Иван Верясовни 2-раунддаёқ нокаутга учратиб, турнирга чиройли якун ясаб берди.

Шунингдек, Нодиржон Мирзаҳмедов (-49 кг), Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) ва Миразизбек Мирзаҳалилов (-57 кг) ҳам олтин медални қўлга киритишган бўлса, Абдумалик Халаков (-60 кг) кумуш ва Бобоусмон Батуров (-69 кг) бронза медалига сазовор бўлди.

Финалда қайд этилган натижалар:

-49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов – Игорь Царегородцев (Россия) 4:1 (ғалаба)

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Маҳмут Сабирхан (Қозоғистон) 5:0 (ғалаба)

-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов – Дмитрий Спивак (Россия) 5:0 (ғалаба)

-60 кг: Абдумалик Халаков – Альберт Батиргазиев (Россия) 0:5 (мағлубият)

 +91 кг: Баҳодир Жалолов – Иван Верясов (Россия) (ғалаба, нокаут)

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг