БААда 3 кунлик мотам. Шавкат Мирзиёев ҳам таъзия билдирди

Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён Аъло
Кеча, 28 январь куни Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаённинг онаси Шайх Хисса бин Муҳаммад Ол Наҳаён вафот этди.
Шу муносабат билан мамлакатда 3 кунлик мотам эълон қилинди, дея хабар берди БААнинг президент ишлари бўйича вазирлиги.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БАА Президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён Аъло Ҳазратларига волидаси Шайх Хисса бин Муҳаммад Ол Наҳаён Ҳазрати Олияларининг вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик изҳор этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter