Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Айрим «заправка»ларга чекловлар қўйилгани ҳақидаги хабарларга муносабат берилди

Айрим «заправка»ларга чекловлар қўйилгани ҳақидаги хабарларга муносабат берилди

Фото: Xabar.uz

Ижтимоий тармоқларда айрим газ заправкаларига яна чекловлар ўрнатилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Энергетика вазирлиги мазкур хабарларни рад этди

Қайд этилишича, ҳозирда қувурларда газ босими бир маромда бўлиб, республика, хусусан, водий вилоятларида газ шохобчаларининг фаолиятини чеклашга ҳеч қандай асос мавжуд эмас. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларининг талабига нисбатан 10-15 фоизга кўп табиий газ етказиб берилмоқда.

Шунингдек, айрим газ шохобчалари фаолиятида ноқонуний ҳолатлар, давлат ва истеъмолчилар манфаатларига зарар етказилаётгани аниқлангани, ҳозирда текшириш ишлари олиб борилаётгани сабабли улар фаолияти вақтинча тўхтатилган.

Аввалроқ Андижон вилояти ҳокимлиги ҳудудда шохобчаларнинг фаолиятини чеклаш бўйича ҳеч қандай жараён олиб борилмаётганини маълум қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг