Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Айрим жойларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин

Айрим жойларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин

Фото: «Xabar.uz»

Бугун кундуз куни Фарғона водийси вилоятларида ва куннинг биринчи ярмида Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида  баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади.

Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 17-22° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 19-21° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8-13° илиқ бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг