Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Айрим беморларда коронавирус оғир кечишининг сабабчиси топилди

Айрим беморларда коронавирус оғир кечишининг сабабчиси топилди

Фото: DW

«Нотўғри» антитаначалар ёки аутоантитаначалар айрим беморларда коронавируснинг оғир ўтишига сабаб бўлади. Бу ҳақда «Guardian» газетаси Йель университети олимларига асосланиб ёзмоқда.

Йель тадқиқотчиларига кўра, айрим беморларнинг (5 фоиз атрофида) қонида инфекцияга қарши курашиш ўрнига уларнинг иммун тизими, ички органларига акс таъсир кўрсатувчи аутоантитаначалар ишлаб чиқарилган, бунинг оқибатида COVID-19 касаллиги узоқ вақт давом этиб, оғир кечган.

Таъкидланишича, бемор қонида бундай «нотўғри» антитаначалар қанча кўп бўлса, унинг касаллиги шунча оғир кечади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг