Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аёлнинг видеосини эрига юбориш билан қўрқитиб пул таъма қилган йигит қўлга тушди

Аёлнинг видеосини эрига юбориш билан қўрқитиб пул таъма қилган йигит қўлга тушди

Иллюстратив фото

Сурхондарё вилоятида аёлни шарманда қилмоқчи бўлган товламачи жиноят устида ушланди.

2021 йилнинг 4 февраль куни соат 15:00да 40 ёшли Нодира Б.нинг аризасига асосан ИИБ ходимлари томонидан Денов туманидаги МФЙ.лардан бирида ўтказилган тезкор тадбир давомида, 31 ёшли Бахром У. қўлга олинди.

Қайд этилишича, у Нодира Б.нинг видео тасвирини интернетдаги ижтимоий тармоқларга тарқатмаслиги ва унинг Россияда ишлаб юрган турмуш ўртоғига «Telegram» мессенджери орқали юбормаслиги ҳамда ўзига тегишли уяли телефон аппаратидан ўчириб юбориши эвазига 500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни беришини талаб қилиб, товламачилик йўли билан Нодира Б.дан 5.200.000 сўм пулларни олаётган вақтида ушланиб,  ушбу пуллар Бахром У.дан ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Денов тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Баҳром У.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг