Айбланувчилар орасида Қорақалпоғистон ИИВ бўлим бошлиғиям бор
Бухоро вилояти судида 1−2 июль кунлари Нукусда содир бўлган тартибсизликларда қатнашганликда гумонланган 22 кишига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқилмоқда.
Маълум қилинишича, айбланувчилар орасида Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бошқармаси бўлими бошлиғи Полат Шамшетов ҳам бор. У Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
Аввалроқ суд жараёнида маълум вақт танаффус берилгани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter