Автобусда йўловчилар учун нималар тақиқланади?
Автобусда юрганда нималар қилмаслик лозим? Адлия вазирлиги матбуот хизмати бу ҳақда маълумот бериб ўтди.
Йўловчилар автобусда қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириши тақиқланади.
— йўловчиларнинг маст ҳолда юриши;
— алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш;
— ҳайдовчи (кондуктор)нинг рухсатисиз ойналарни очиш;
— ойнадан ташқарига осилиш;
— тез ёнувчан, портловчи, заҳарловчи, заҳарли, қўланса, радиоактив моддалар ва ашёларни, ғилофсиз ўқ отар қурол, тиғли ва кескир ашёларни олиб юриш;
— ўлчами 100 см х 50 см х 30 сантиметрдан катта ёки битта ўрин учун оғирлиги 60 килограммдан ортиқ буюмларни, шунингдек узунлиги 200 сантиметрдан ортиқ бўлган буюмларни олиб юриш;
— салонни ёки йўловчиларнинг кийимларини ифлос қилувчи буюмлар ва ашёларни олиб юриш.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter