Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Австрия футбол жамоалари 5 кундан сўнг машғулотларни бошлаши мумкин

Австрия футбол жамоалари 5 кундан сўнг машғулотларни бошлаши мумкин

Фото: «Twitter.com»

Австрия футбол жамоалари коронавирус пандемияси туфайли тўхтаб қолган машғулот жараёнларини тиклашга ҳукуматдан рухсат олди, дея хабар берди «РИА Новости».

Маълум қилинишича, жамоалар 20 апрелдан машғулотларга киришиши ва мавсум тикланишига ҳозирлик кўришлари мумкин. Австрия чемпионати яқин кунларда тикланиши эҳтимолдан холи эмас. Фақат мусобақалар томошабинларсиз ўтказилиши режалаштирилмоқда. Футболчилар эса ўйин бошланишидан 48 соат олдин коронавирусга тест топшириши шарт.

Австрия чемпионати 8 март куни тўхтатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг