Австралияда илонларнинг янги тури кашф этилди

Австралиянинг Квисленд университети биолог олимлари илонларнинг янги турини кашф қилишди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
«Денгиз илонларини тадқиқ этиш учун борган жойимизда тупроқ остидан бир жонивор чиқиб келди. Уни кўриб ҳайратландик», – дейди биолог Бриан Фрий.
Илон Кейп-Йорк Пенинсула штатининг ғарбий қирғоқларида топилган. У холдор илонлар каби ер остида яшар экан.
Биологлар илоннинг жуда ноёб эканини айтишмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter