Австралия янги ҳукумати Ғарбий Қуддусни Исроил пойтахти эканлигини рад этди
Кеча 18 октябрь куни Австралия янги ҳукумати аввалги ҳукуматнинг Ғарбий Қуддусни Исроил пойтахти сифатида тан олиш ҳақидаги қарорини бекор қилди.
Австралия Ташқи ишлар вазири Пенни Вонгга кўра, муқаддас шаҳар мақоми тўғрисидаги қарор исроилликлар ва фаластинликлар ўртасидаги тинчлик музокаралари натижасида қабул қилиниши керак.
Вазирнинг таъкидлашича, Австралия элчихонаси доимо Тел-Авивда бўлган ва шундай бўлиб қолади. Бундан ташқари, Вонг Моррисоннинг сиёсат билан шуғулланиш қарори Австралия позициясининг ўзгаришига олиб келганидан афсусда эканлигини билдирган.
Британиянинг The Guardian газетасининг 17 октябрь куни хабар беришича, сўнгги бир неча кун ичида Австралия ташқи ишлар вазирлиги сайтидан Қуддус Исроил пойтахти сифатида тан олинганига ишора қилувчи иккита баёнот олиб ташланган.
Австралия 2018 йилда АҚШ собиқ президенти Дональд Трампнинг худди шундай қароридан сўнг Ғарбий Қуддусни Исроил пойтахти сифатида тан олган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter