«AVO bank» фаолияти тақиқланди
«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, банк устав капиталининг энг кам миқдори 2023 йил 1 сентябрдан эътиборан 200 млрд сўмни ташкил этилиши кераклиги белгиланган.
Бугунги кун ҳолатига «AVO bank» АЖнинг (собиқ Ўзагроэкспортбанк) устав капитали 105 млрд сўмни ташкил этган ҳолда банк устав капитали миқдори қонунчилик талабларига мувофиқлаштирилмаган.
Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ, Банк назорати қўмитаси қарорига асосан банкка нисбатан кредитлаш ва бошқа харажатларни молиялаштириш ҳамда депозит операцияларини амалга ошириш тақиқланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter