«Audi»ни аяшмади: жарима — 800 миллион евро
«Audi» автоконцерни ўзининг дизель двигателли машиналарида зарарли моддалар чиқарилишини атайин камайтириб кўрсатгани учун 800 миллион евро жарима тўлайди. Эслатиб ўтамиз, «Audi» «Volkswagen Group» таркибидаги компания саналади.
Жарима тўғрисидаги қарорни Мюнхен прокуратураси чиқарди. Айтилишича, 5 миллион евро қоидабузарлик учун, 795 миллион евро эса ноқонуний олинган фойда учун ундирилади.
Компания прокуратура қарорига эътироз билдирмади. Бироқ ушбу жарима ўзининг бу йилги молиявий кўрсаткичларига жиддий таъсир кўрсатиши эҳтимолини ҳам яширмади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter