Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Атроф-муҳитни ифлослантирганларни фош қилувчи веб-портал яратилади

Атроф-муҳитни ифлослантирганларни фош қилувчи веб-портал яратилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди. Қарор матни ЎзАда келтирилган.

Қарорга мувофиқ, 2018 йил 1 сентябрга қадар аҳолига атроф-муҳит ҳолати устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш имконини берувчи, мазкур соҳадаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фото ва видео материалларни жойлаштириш имкониятига эга бўлган махсус веб-портални яратиш ҳамда ҳар бир хабар берилган ҳолат бўйича тезкор чоралар кўриш тизими жорий қилинади.

Шунингдек, Давлат экология қўмитасининг расмий веб-сайтида мазкур соҳада давлат-хусусий шериклик ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш мақсадида мамлакат ҳудудлари кесимида аҳоли яшаш пунктлари, яшовчи аҳоли ва мавжуд контейнерлар сонини кўрсатган ҳолда барча чиқинди тўплаш шохобчалари жойлашишининг электрон харитасини кўрсатувчи саҳифа очилишини таъминлаш вазифаси белгиланди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг