«Astrum» IT-академиясида ёшлар ўзлаштиришини сунъий интеллект баҳолайди
Бугун, 11 декабр куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Юқори Чирчиқ туманидаги «Astrum» IT-академияси фаолияти ва у ерда яратилган шароитлар билан танишди.
«Astrum» IT-академияси икки қаватли бинода жойлашган бўлиб, замонавий жиҳозланган, таълим ва ишлаб чиқаришни қамраб олган кластердир. Бу ерда ёшлар аввал дастурлашни ўрганиб, кейин шу соҳада ишлайди. Уларнинг ўзлаштиришини сунъий интеллект баҳолайди.
Ҳозирги кунда кластерда ўқиш истагида бўлган ёшлар саралаб олиниб, таълим берилмоқда.
АКТ вазири «Astrum» IT-академиясида таҳсил олаётган ўқувчилар билан очиқ мулоқот қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter