Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Асакада электрокар ишлаб чиқарилади

Асакада электрокар ишлаб чиқарилади

Фото: «3dnews.ru»

Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов Асака туманида тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар билан мулоқот ўтказди. Учрашувда вилоятда 2018-2019 йилларда амалга оширилиши белгиланган, лекин банклар томонидан молиялаштирилиши кечиктирилаётган 31 та инвестиция лойиҳаси муҳокама қилинди. Лойиҳаларни ўз вақтида амалга оширишга тўсиқ бўлаётган, хусусан, кредит ажратиш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича чоралар белгиланди, деб хабар бермоқди «ЎзА».

Ер майдонлари ва бўш турган бино-иншоотларни белгиланган тартибда ажратиш, кредитлар берилиши, ичимлик суви, электр энергияси, табиий газ таъминоти билан боғлиқ қатор муаммолар кўтарилди. Уларнинг айримлари жойида ҳал этилди. Бундан ташқари, 14 тадбиркорнинг ер сўраб қилган мурожаати қаноатлантирилиб, шу ернинг ўзида ер ажратиш бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Шунингдек, вилоят ҳокими мева-сабзавотни қайта ишлаш, тўқимачилик маҳсулотлари ва электрокар ишлаб чиқаришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан Россия, Жанубий Корея ва туркиялик инвесторлар билан ҳам мулоқот ўтказди.

«Rooper teikom Co. Ltd» компанияси директори Сунг Ин Сонгнинг маълум қилишича, умумий қиймати 2 миллион АҚШ доллари бўлган лойиҳа доирасида келгуси йил охирига қадар Асакада электрокар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга келишиб олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг