Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Архив бошлиғига жазо тайинланди

Архив бошлиғига жазо тайинланди

Фото: «Ruinformer»

Қизириқ туман шахсий таркиб ҳужжатлари архиви бошлиғи Р.Нодиров бинойидек ишлаб юрганди. Арзимаган пул (пора!) сабаб бир зарбда шунча йиллик фаолиятию обрў-иззатидан мосуво бўлди-қўйди.

2018 йилнинг август ойи бошларида нафақага чиқиш учун иш ҳақи тўғрисида маълумотнома беришини сўраб келган С.Жумаевага «шахсий таркиб ҳужжатлари архиви кўчаётганлиги ва бошқа харажатлари ҳам борлиги, 300 минг сўм берган тақдирда, унга ушбу маълумотномани ҳал қилиб бериши»ни айтади. С.Жумаева қарз кўтариб, талаб қилинган пулни  беради. Ва... у ёғи маълум: архив бошлиғи «порахўрлик»  айблови билан жавобгарликка тортилди-кетди...

Яхши бўлиш қийин, ёмон бўлиш учун  бир неча лаҳза кифоя.

Мазкур жиноят ишининг баёнига саноқли дақиқалар етиб ортди. Бироқ бу  дақиқалар  бир инсон умрига тамға бўлиб тушишини айтинг...

Умримизни елга совурмайлик, у бир марта берилади.

Б.Мамадаминов,
Жиноят ишлари бўйича
Қизириқ туман суди раиси

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг