Аргентинада бир кунда 3 мингдан ортиқ бемор COVID-19дан вафот этди
Аргентинада атиги бир кеча-кундузда коронавирус туфайли 3 352 нафар бемор ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда «Worldometers» манбасида келтирилган маълумотлар дарак бермоқда.
Пандемия бошлангандан бери мамлакатда COVID-19 дан жами 20 288 киши оламдан ўтди.
2020 йил 2 октябрь Тошкент вақти билан соат 19:00 ҳолатига кўра, Аргентинада коронавирусни юқтириб олган фуқаролар сони 765 минг кишидан ошди. Бу кўрсаткич бўйича, Аргентина дунё бўйича саккизинчи, Жанубий Америкада Бразилия, Колумбия ва Перудан сўнг тўртинчи ўринда бормоқда.
603 минг киши касалликдан фориғ бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter