Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аргентина Мадурони ҳибсга олиш учун ордер сўради

Аргентина Мадурони ҳибсга олиш учун ордер сўради

Аргентина Халқаро жиноий суд (ХЖС) прокуроридан Венесуэла президенти Николас Мадурони ҳибсга олиш учун ордер беришни сўради, деб хабар берди мамлакат ташқи ишлар вазирлиги.

Вазирлик сўров сабаби сифатида «инсониятга қарши жиноятлар деб ҳисобланиши мумкин бўлган» ҳаракатларни кўрсатди. Аргентина Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, Венесуэланинг юқори мартабали амалдорларини ҳибсга олишга ордер беришга чақирди.

Ҳукумат эслатмасида Аргентина сўрови «28 июль куни Венесуэлада бўлиб ўтган президентлик сайловларидан кейин содир бўлган воқеалар»га асосланган. Марказий сайлов комиссияси Мадурони ғолиб деб эълон қилди, мухолифат етакчилари эса уларнинг номзоди Эдмундо Гонсалес икки баравар кўп овоз олганини айтишган. Сўнг мамлакатда оммавий норозилик намойишлари бошланди, полиция ва ҳарбийлар билан тўқнашувларда камида 16 киши ҳалок бўлгани хабар қилинди. 2 минг киши ҳибсга олиниб, қаттиқ тартибли қамоқхоналарга юборилди. Мадуро бу одамлар «кечирилмайди» деб эълон қилди.

Аргентина Мадуронинг сайловлардаги ғалабасини тан олмаган биринчи давлат бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг