Аргентина фаластинликлар туфайли Исроилга қарши ўйинни бекор қилди
Шу йилнинг 9 июнь куни Аргентина терма жамоаси Қуддусда Исроил терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказишни режалаштирган эди.
Бугун тарқатилган хабарларга кўра аргентиналиклар ушбу ўйинни бекор қилишди. Бунга фаластинликларнинг Аргентина терма жамоасига нисбатан қилган мурожаатлари сабаб бўлган.
Айтиш керакки, бундан аввалроқ ўнлаб фаластинлик ишқибозлар Аргентина машғулот ўтказаётган «Барселона» базасига бориб, уларни Исроил термаси билан ўйнамасликни сўраган. Фаластин футбол федерацияси раҳбари агар Лионель Месси Исроилга қарши ўйинда майдонга тушса, бутун мусулмон ишқибозларини унинг суратлари ва футболкаларини ёқиб юборишга чақирган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter