Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Арча ташиган тез тиббий ёрдам автомашинаси бўйича расмий изоҳ берилди

Арча ташиган тез тиббий ёрдам автомашинаси бўйича расмий изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Бўка туманида тез тиббий ёрдам автомашинасида хўжалик ишлари қилинаётгани акс этган сурат тарқалди. Тошкент вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Қадй этилишича, тарқалган хабарлардаги 10 235 ZАА давлат рақам белгили 2013 йилда ишлаб чиқарилган «DAMAS» русумли махсус автомашина, Тез тиббий ёрдам автомашинаси эмас, балки Бўка тумани Марказий оилавий поликлиника учун ажратилган «Тиббий хизмат» автомашинаси ҳисобланади. Ушбу автомашина аҳолига тез тиббий ёрдам хизматини кўрсатмайди.

«Ушбу ҳолатни ўрганиш учун, Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ ташкил этилди ҳамда қонун бузилишига йўл қуйган мутасадди раҳбарлар ва уларнинг ходимларига интизомий жазо чоралари кўрилишини маълум қиламиз», – дейилган бошқарма хабарида.

Маълумот учун, Соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 19 декабрдаги «Соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт муассасаларининг автотранспорт воситалари билан таъминлаш меъёрлари ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги 330-сонли буйруғи 2-иловаси 3-бандида;

«Тиббий хизмат махсус автомашиналаридан тиббиёт муассасаларида, поликлиникаларда, туғруқхоналарда, қон хизмати, вазирлик тизимидаги тиббиёт олий ўқув юртларида, илмий-амалий тиббиёт марказлари ва уларнинг клиникаларида, суд-тиббиёт экспертиза бюроларида, санаторийларда, СЭОЖСХ ларда ва тизимдаги бошқа муассасаларда тиббий хизмат ишларида фойдаланилиши» белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг