Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қуёш энергияси билан ҳаракатланувчи пойга машинаси синовдан ўтказилди

Қуёш энергияси билан ҳаракатланувчи пойга машинаси синовдан ўтказилди

Фото:«Turkiyegazetesi.com.tr»

Россия президенти Владимир Путиннинг имзоси қўйилган, қуёш энергияси билан ҳаракатланувчи пойга машинаси Сочи формуласи йўлагида синовдан муваффақиятли  ўтди. Бу ҳақда «Haber7» хабар қилмоқда.

Путин шу йил апрель ойида машина ҳақида маълумот олиб, унинг капотига имзо чеккан эди. Устига 4 м2 қуёш батареялари ўрнатилган машина соатига 120 километр тезликда ҳаракатлана олади.

Машина корпуси ҳарбий техникаларда қўлланадиган металдан тайёрланган.

Синовдан муваффақиятли ўтган машина шу йил 14–22 июль кунлари АҚШнинг 4 та штатида ўтказиладиган қуёш энергиясидан қувват олиб ҳаракатланадиган машиналар пойгасида қатнашади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг