АҚШнинг Ғазо сектори бўйича янги режаси ошкор этилди

АҚШнинг Ғазо сектори бўйича режаси ошкор этилди. Исроил ва ҲАМАС ўртасида Ғазо секторидаги вазиятни тартибга солиш бўйича янги режа 60 кунлик оташкесим ва 10 нафар гаровга олинганларни озод қилишни назарда тутади, деб ёзади The Times of Israel.
“АҚШ махсус элчиси Стив Уиткоффнинг янги таклифи 60 кунлик оташкесим эвазига Ғазода гаровга олинган 10 кишини озод этиш ва 18 нафар гаровга олинганларни ватанига қайтаришни назарда тутади”, — дейилади хабарда.
Ушбу режада БМТ томонидан анклав аҳолисига инсонпарварлик ёрдамини қайта тиклаш ҳам назарда тутилган.
Манбага кўра, ҳужжатда Исроилнинг “урушни тугатиш” ҳақидаги ваъдалари йўқ.
18 май куни Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида кенг кўламли қуруқликдаги операцияларни бошлади. Исроилнинг иддаосига кўра, бу ҳаракатлар "Ғазода жойлашган террорчилик ташкилотларига" қаратилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter