Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШнинг биргина округида 2,6 мингдан ортиқ сайловчиларнинг овози ҳисобланмагани фош бўлди

АҚШнинг биргина округида 2,6 мингдан ортиқ сайловчиларнинг овози ҳисобланмагани фош бўлди

Фото: «Reddeeradvocate.com»

Американинг Жоржия штатида президент сайловларида сайловчиларнинг овозини қайта ҳисоблаш натижасида ҳозирги вақтга келиб округлардан бирида 2,6 мингдан ортиқ овоз ҳисобга олинмагани ойдинлашди, дея хабар берди маҳаллий «Atlanta Journal-Constitution» газетаси.

Бундай ҳолат бюллетенларни сканерлаш билан боғлиқ муаммолар туфайли келиб чиққан бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Газетанинг маълумотларига кўра, аниқланган бюллетенлар АҚШ президенти Дональд Трампга оммавий ахборот воситаларининг дастлабки хабарларига кўра Қўшма Штатлар президенти этиб сайланган демократлардан номзод Жо Байден билан орадаги фарқни қисқартиришга ёрдам беради. Айни вақтда, телеканалнинг хабар беришича, Байден билан Трамп орасидаги фарқ 14 минг овоздан ошиб кетган.

Жоржия сайлов комиссияси ходими Гэбриел Стерлинг нашрга бу техник носозлик эмаслигини маълум қилиб, бюллетенлар аниқланган округ сайлов комиссияси раҳбари истеъфога чиқишини талаб қилган.

«Мен сайловларда ғолиб бўлдим!», — дея эълон қилди Дональд Трамп. Шунингдек, у рақибининг тарафдорлари АҚШ конституциясини бузаётганини айтган.

Қайд этилишича, штатнинг бошқа округларида қайта ҳисоблаш ҳозирча овозлар сони ўртасидаги жиддий фарқни аниқламади.

Аввалроқ Жоржия штати давлат котиби Брэд Раффенспергер АҚШ президенти сайловларида овозларни қўлда қайта ҳисоблаш эҳтимоли ҳақида гапирганди.

16 сайловчига эга Жоржия АҚШ президенти сайловлари натижасини ҳал қилиши мумкин бўлган тўртта штатдан бири бўлиб, у ерда ҳозирча ғолиб эълон қилинмади. Трамп штаби штат сайлов комиссиясининг почта орқали келган бюллетенларни қайта ҳисоблаш ва сақлаш тўғрисидаги қонунга риоя қилишини талаб қилиб Жоржия судига даъво қилган.

АҚШда президент сайловлари 3 ноябрь куни бўлиб ўтди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг