АҚШнинг 18 та штати «қизил ҳудуд»га киритилди
АҚШ ҳукумати коронавирус инфекцияси шиддат билан тарқаб бораётганидан келиб чиқиб, 18 та штатни «қизил ҳудуд»га киритди ва улардан дарҳол қатъий чекловларга қайтишни сўради. Кеча коронавирус юқиши бўйича навбатдаги антирекорддан сўнг ушбу қарорга келинган.
Кеча АҚШда 77,3 мингта янги ҳолат аниқланди — бу дунёдаги кўрсаткичларнинг учдан бирини ташкил этади. Энг кўп касаллар Техас (15 мингта ҳолат), Флорида (14 минг) ва Калифорния (9,8 минг)да қайд этилган.
«Daily Beast» маълумотига кўра, «қизил ҳудуд»га ўтган ҳафта ҳар 100 минг кишига 100 дан ортиқ ҳолатлар қайд этилган штатлар киритилган: Алабама, Арканзас, Аризона, Айдахо, Айова, Жоржия, Шимолий Каролина, Калифорния, Флорида, Канзас, Луизиана, Миссисипи, Невада, Теннесси, Техас, Оклахома, Жанубий Каролина ва Юта.
«Worldometers» маълумот беришича, 17 июль ҳолатига кўра, АҚШда ковид билан касалланганлар сони 3,7 миллион нафарга яқинлашмоқда. Бироқ президент Дональд Трамп айни вазиятни, яъни нега касаллар сони жуда кўплигини мамлакатда дунёдаги энг яхши тест тизими ишлаётгани билан изоҳлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter