Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

AҚШнинг 12 штати Байденга қарши чиқишмоқда

AҚШнинг 12 штати Байденга қарши чиқишмоқда

Фото: «Tass.ru»

12 штат маъмурияти AҚШ президенти Жо Байденнинг аҳоли саломатлиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги фармонига қарши чиқишмоқда. Штатлар вакиллари давлат раҳбарининг қарори аҳоли учун катта пул юкламаларини келтириб чиқаради, деб ҳисоблашмоқда. Бу ҳақда «The Hill» хабар берди.

Республикачилар бошчилигидаги штатлар даъво қўзғаган: Миссури штати бош прокурори Эрик Шмитт уни судга юборган бўлса, Aрканзас, Aризона, Индиана, Канзас, Монтана, Небраска, Огайо, Оклахома, Жанубий Каролина, Теннеси ва Юта ҳукумати эса уни қўллаб-қувватлаган.

Биринчи навбатда, даъво муаллифлари Байден фармонида мавжуд бўлган пул миқдорини танқид қилишмоқда. Унга кўра ис газлари чиқиндилари жамиятга 9,5 триллион долларга тушмоқда.

«Бу қишлоқ хўжалиги, электр энергиясини ишлаб чиқариш ёки истеъмол қилиш ёки бошқа ҳар қандай иқтисодий фаолиятда тартибга солишнинг улкан ўсишини асослаш учун етарлича катта рақамлар ҳисобланади», — дея таъкидлашди муаллифлар. Улар демократлар ҳокимияти кўпгина жабҳаларда америкаликларнинг ҳаётига аралашишидан хавотирда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг