Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШдаги президент сайловларида коронавирусга чалинганлар машиналарда овоз беришяпти

АҚШдаги президент сайловларида коронавирусга чалинганлар машиналарда овоз беришяпти

Фото: «Newsae.ru»

АҚШда коронавирусга чалинган сайловчилар машиналарда овоз беришмоқда. Сент-Луисда (Миссури штати) тасвирга олинган видео лавҳа RT Telegram-каналига жойланган.

Таъкидланишича, шаҳардаги сайлов комиссияси ходимлари махсус жой ташкил этишган бўлиб, у ерда овоз беришга ёрдамлашишади. Сент-Луис аҳолиси бу жойга машинасида келиши мумкин: шунда уларга ойна орқали бюллетень узатилади: сайловчи автомобилининг ичида овоз бериши мумкин. Видео лавҳаларга кўра, сайловчи билан мулоқот қилгандан сўнг комиссия ходимлари қўлқопларини алмаштиришган.

Маълумотларга кўра, демократ Жо Байден сайловчиларнинг овози бўйича республикачи рақиби Дональд Трампга яқинлашиб қолган. Ғалаба қозониш учун номзод камида 270 та овоз тўплаши зарур.

3 ноябрь куни АҚШда умумий сайлов ўтказилди. Фуқаролар президент ва вице-президент, 35 та сенатор, бутун палата вакиллари, 13 та губернатор ва маҳаллий ҳукумат органлари вакилларини сайлашди. Юқори лавозим учун амалдаги давлат раҳбари, республикачи Дональд Трамп ҳамда Барак Обама даврида вице-президент лавозимини эгаллаган демократ Жо Байден кураш олиб бормоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг