АҚШда суд биноси ёнида ўзини ёқиб юборган эркак вафот этди
Ню-Йоркда АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп устидан суд жараёни давом этаётган суд биноси олдида ўзини ёқиб юборган эркак ҳалок бўлди. Бу ҳақда New York Post хабар бермоқда.
«Макс Аззарелло ўзини ёқиб юборганидан бир неча соат ўтиб вафот этди», дейилади полиция хабарида.
Нашрнинг қайд этишича, вафот этган шахс 37 ёшда эди. Флорида штатида яшаган Макс Аззарелло Ню-Йоркда Трамп устидан суд жараёни бўлиб ўтаётган маҳкама олдида ўзини ёқиб юборган.
Трамп эса ўзига қарши жиноий суд жараёнини Американинг амалдаги етакчиси Жо Байденнинг сиёсий таъқиби деб атаган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter