АҚШда стратегик бомбардимончи самолёт ҳалокатга учради
Америка Қўшма Штатларида B-1B Lancer стратегик бомбардимончи самолёти қўниш вақтида ҳалокатга учради, тўрт экипаж аъзоси катапультадан фойдаланишга муваффақ бўлган, деб хабар беради АҚШ ҳаво кучлари хабарига таяниб Associated Press.
Самолёт ўқув миссиясини бажараётган эди. Жанубий Дакотадаги Эллсворт ҳаво кучлари майдонида ҳалокат содир бўлган пайтда ҳарорат нолдан паст ва булутлар туфайли кўриш масофаси ёмон бўлган.
B-1 илк бор 1980 йилларда ҳарбий амалиётларга қўшилган товушдан тез учувчи бомбардимончи самолёт ҳисобланади. У Осиё-Тинч океани минтақасида ва Афғонистондаги операциялар пайтида ишлатилган. Жами 100 та B-1 бомбардимончи самолётлари ишлаб чиқилган, камида 60 таси Жанубий Дакотадаги Эллсворт ҳаво кучлари базасида ва Техасдаги Десс ҳаво кучлари базасида сақланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter