АҚШда Доналд Трампдан кейин энг қудратли шахс кимлиги айтилди

Оқ уйнинг маъмурий-бюджет бошқармаси (OMB) раҳбари Рассел Воут — АҚШда президент Доналд Трампдан кейинги энг қудратли шахс, деб ёзди Bloomberg.
«Вашингтонда ҳеч ким рақамлар ва федерал ҳукуматни бошқариш жараёнини Рассел Воутчалик билмайди. У Трамп давридаги АҚШда ҳукуматини қайта қуришнинг асосий меъморларидан саналади», — деди Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Стивен Бэннон.
Воут Қўшма Штатлар ҳукуматини ислоҳ қилишга қаратилган «Лойиҳа 2025» ҳаммуаллифларидан биридир. Таълим вазирлигини ёпиш, божлар жорий этиш, Гренландия устидан назорат ўрнатиш каби режалар шу ҳужжатда белгиланган.
Қолаверса, Илон Маск ҳам тинмай Воут билан маслаҳатлашиб туради, ҳолбуки, улар «мутлақо бошқа-бошқа» одамлар, деб ёзишди журналистлар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter