АҚШда демократларнинг собиқ етакчиси 82 ёшида вафот этди
АҚШда собиқ демократ сенатор Гарри Рид 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Америка Конгресси юқори палатасидаги демократлар етакчиси Чак Шумер Twitterда маълум қилди.
Гарри Рид 2004 йилдан 2017 йилгача Америка парламентининг юқори палатасида демократларни бошқарган.
Сиёсатчи Ридни ўзи учун етакчи, устоз ва энг қадрдон дўстларидан бири эканлигини таъкидлаган. «У қаердан келганини ҳеч қачон унутмади ва ўзининг ақл заковатини камбағал ва ўртаҳол қатлами манфаатларини ҳимоя қилишга сарфлади», —дея қўшимча қилган у.
2005 йилда Рид бир овоздан Сенатдаги Демократик партия раҳбари этиб сайланди. Илгари муроса тарафдори сифатида танилган, у Плейм ва Ироқ уруши бўйича Жорж Буш маъмуриятига қарши кескин позицияни эгаллаган. 2006 йил сентябр ойида Рид Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд истеъфосини талаб қилиб чиққанди.
2006 йил 7 ноябрда Қўшма Штатларда оралиқ сайловлар бўлиб ўтди, натижада Демократик партия Конгресснинг иккала палатасини назоратга олди ва 8 ноябрда Буш Рамсфелдни истеъфога чиққанини расман эълон қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter