АҚШ СТГ сотиш бўйича Қатарга етиб олди
АҚШ сиқилган табиий газ (СТГ)ни экспорт қилишда жаҳонда биринчи ўринга чиқиб олди. Bloomberg ёзишича, 2022 йилда АҚШ Қатарни қувиб етди: ҳар икки мамлакат 81,2 млн тоннадан сиқилган газ сотди.
СТГ экспортида учинчи мамлакат — Австралия.
Агарда Техасдаги Freeport суюлтирилган газ экспорти билан шуғулланувчи заводда ёнғин содир бўлмаганида, АҚШ Қатардан анча ўзиб кетган бўларди. Таъмирлаш ишлари кетаётган ушбу завод шу ойнинг охирларида яна ишни давом эттириши кутиляпти.
АҚШ энергия ресурсларини сотишга зўр берган: 2016 йилдаёқ 48 штати СТГ экспорт қилишни бошлаган. Америка нефт-газ компаниялари сиқилган газ заводларини қуришга миллиардлаб доллар сармоя киритмоқда. Яқин йилларда Мексика кўрфазининг соҳилларида бир нечта янги экспорт лойиҳалари ишга тушиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter