АҚШ россиялик олигархларнинг мусодара қилинган пулларини Украинага беради – Блинкен
![АҚШ россиялик олигархларнинг мусодара қилинган пулларини Украинага беради – Блинкен](https://static.xabaruz.com/crop/1/8/720_460_95_1850280921.png)
Россиянинг Украинага кенг кўламли ҳарбий босқини бошланганидан бери Қўшма Штатлар санкциялар остидаги россиялик олигархлардан мусодара қилинган активларни биринчи марта Украинага ўтказади.
Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба билан қўшма матбуот анжуманида айтиб ўтди.
«Путиннинг агрессив урушига ҳисса қўшганлар бадал тўлаши шарт. Биз биринчи марта Украинага санкцияга учраган россиялик олигархлардан мусодара қилинган активларни ўтказмоқдамиз, энди улар Украина ҳарбий фахрийларини қўллаб-қувватлаш учун фойдаланилади», – деган АҚШ Давлат котиби.
Гап фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва реабилитация қилишга йўналтирилиши режалаштирилган 5,4 миллион доллар ҳақида бормоқда.
Бундан олдинроқ, АҚШ Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Лиза Монако АҚШ расмийлари Россиянинг бутун дунё бўйлаб умумий қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ активларини мусодара қилишга тайёрланаётганини маълум қилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter