АҚШ қаҳрига учраган нефть гиганти Венесуэладан ходимларини чақириб олди
Франциянинг «Total» нефть-газ компанияси Венесуэладан барча ходимларини олиб чиқди, компаниянинг АҚШ даги ҳисобрақамлари эса санкцияга тушиб, ёпиб қўйилди. Бу ҳақда «Total» раҳбари Патрик Пуянга асосланиб «Reuters» агентлиги хабар берди.
«Биз учун энг муҳими — ходимларимизнинг хавфсизлиги. Шунинг учун ҳам душанбадан бошлаб уларнинг барчасини Венесуэладан олиб чиқдик», — деди Патрик Пуян.
Венесуэлада француз компаниясининг камида 50 нафар мутахассиси геология-қидирув ишлари билан шуғулланиб келаётганди. Энди компания Венесуэладаги ишларини АҚШ дан эмас, Европадан туриб бошқаради.
«Total» компанияси АҚШ санкциялари сабабли илгари Эронни тарк этишга мажбур бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter