Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ Путиннинг Беларусга тактик ядро қуролини жойлаштириш режасига жавоб қайтарди

АҚШ Путиннинг Беларусга тактик ядро қуролини жойлаштириш режасига жавоб қайтарди

Россиянинг Беларусда тактик ядро қуролини жойлаштириш режасига жавобан Пентагон АҚШ ядровий кучларини ўзгартирмаслигини ва бунинг учун ҳеч қандай сабаб йўқлигини айтди.

«Биз Россия баёнотлари ҳақидаги хабарларни кўрдик ва вазиятни кузатишда давом этамиз. Бизда стратегик ядровий кучларимиз иш услубини ўзгартиришга ҳеч қандай сабаб йўқ ва биз Россия ядро қуролидан фойдаланишга тайёрланаётганидан ҳеч қандай аломат кўрмаяпмиз», дейилади Пентагон баёнотида.

Рейтер агентлигининг маълумот беришича, Оқ уй ҳам Путиннинг Беларусга тактик ядро қуролини жойлаштиришига шундай муносабат билдирган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Россия президенти Владимир Путин шу йилнинг 1 июлига қадар Беларус ҳудудида тактик ядровий қуролларни сақлаш омбори қурилиши якунланишини айтган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг