АҚШ кучлари Эронга зарбалар берди

АҚШ ҳаво кучлари Эронга зарба берди.
АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакат ҳарбийлари Эрондаги учта ядровий объект — Фордо, Натанз ва Исфаҳонга ҳаво ҳужуми уюштирганини айтди.
"Ўқ-дориларнинг тўлиқ тўплами асосий ҳудуд— Фордога ташланди. Биз Эроннинг учта ядровий объектига жуда муваффақиятли зарбалар беришни якунладик. Шонли америкалик жангчиларимизни табриклаймиз. Дунёда буни уддалай оладиган бошқа ҳарбий йўқ", — деб ёзди Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида.
Шунингдек, у АҚШ самолётлари Эрон ҳаво ҳудудини аллақачон тарк этгани ва базаларига қайтаётганини таъкидлади. "Энди тинчлик вақти", дея қўшимча қилди у.
Трамп Эроннинг ядровий объектларига берилган зарбаларни Қўшма Штатлар, Исроил ва бутун дунё учун "тарихий лаҳза" деб атади. Эрон энди урушни тугатишга рози бўлиши керак, дейди Трамп.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter