Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ компанияси Тошкентдаги институтда ўқув маркази очди

АҚШ компанияси Тошкентдаги институтда ўқув маркази очди

Фото: Институт матбуот хизмати

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида «John Deere» компаниясининг ўқув маркази ва техникаларга бой павильони фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов хабар берди.

Ҳозирда қишлоқ хўжалигига замонавий техника ва технологиялар кенг жорий этилмоқда. Бу ўз навбатида мазкур техника ва технологиялар билан ишлай оладиган муҳандис-кадрлар тайёрлашни талаб этади. Бу борада нафақат АҚШда, балки бутун дунёда ўз илғор технологиялари ва замонавий техникалари билан таниқли бўлган «John Deere» компанияси ҳамкорлик қўлини чўзди.

Фото: Институт матбуот хизмати

«John Deere» компаниясининг Ўзбекистондаги  расмий дилери «Landtech» қўшма корхонаси билан меморандум имзоланиб, бу мақсадга эришиш йўлида амалий ишлар бошланди. Бунинг натижаси ўлароқ, жорий йилнинг 6 сентябрь куни институт В-ўқув биносида компаниянинг ўқув маркази ва техникаларга бой павильони фойдаланишга топширилди.     

Фото: Институт матбуот хизмати

Тадбирда институт ректори Ўктам Умурзоқов, проректорлар Баҳодир Мирзаев, Тоҳиржон Султонов, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири – Иномжон Мажидов, «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ раиси – Нодир Отажонов, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчисининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари – Эрик Салцман, «John Deere» компанияси «CISEG GROUP» раҳбари – Жейсон Хант, «John Deere» компаниясининг Ўзбекистондаги расмий дилери «Landtech» қўшма корхонаси техник директори – Нил Кинсей ва бошқалар иштирок этишди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг