Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ ҳукумати Ўзбекистондаги ислоҳотларга ёрдам беришга тайёр

АҚШ ҳукумати Ўзбекистондаги ислоҳотларга ёрдам беришга тайёр

Бугун, 24 май куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Тошкентга келган АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Доналд Лу билан учрашган.

Томонлар турли соҳалардаги Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилганлар. АҚШ ҳукумати Ўзбекистонда ислоҳотлар жараёнига фаол кўмаклашишга тайёрлигини айтган.

Айтилишича, Вашингтон шаҳрида ўтадиган Стратегик шериклик мулоқотининг навбатдаги сессиясини ва унинг экспертлар даражасидаги соҳавий учрашувларига пухта тайёрларлик кўрилмоқда.

Шунингдек, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилган. АҚШ томони Ўзбекистоннинг Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш, ушбу мамлакатда узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш ва унинг иқтисодий тикланишига ёрдам берадиган лойиҳаларни илгари суриш борасидаги саъй-ҳаракатларини юксак баҳолаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг