АҚШ арвоҳ-самолётларини Эрон яқинига жойлаштирмоқда

B-2 Spirit.
АҚШнинг B-2A стелс-бомбардимончи самолётлари гуруҳи Миссуридаги базадан ҳавога кўтарилиб, Диего-Гарсия ороли томон йўл олди, деб хабар берди UK Defence Journal.
Ҳинд океанидаги ушбу оролда АҚШнинг стратегик ҳарбий базаси жойлашган.
B-2A Spiritларга 8 та KC-135 Stratotankers ёқилғи қуювчи самолётлари ҳамроҳлик қилмоқда. Улар Канзасда бомбардимончиларга қўшилган. Нашр Исроил-Эрон низоси фонида Пентагон ҳарбий самолётларини минтақага жўнатаётганига эътибор қаратди.
Диего-Гарсия ва Эрон ўртасидаги масофа — тахминан 4 700 км. Стелслар бир ёқилғи қуйишда 9 000–10 000 километргача парвоз қилади.

«Арвоҳ-самолёт» максимал тезлиги — 1010 км/соат.
Ушбу самолётлар Эрон ва Югославияга бомба ёғдиришда қатнашган.
B-2 Spirit — АҚШ арсеналидаги энг қиммат ва юқори технологияли самолётлардан. Локаторларга чап бергани учун кўринмас ёки «арвоҳ-самолёт» номини олган. Оддий ва ядровий бомбаларни, хусусан, бункерларга қарши 13 тоннали Massive Ordnance Penetrator (MOP) бомбаларини олиб уча олади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter