Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик мутахассислар Хитойнинг «ақл марказлари» ўқув курсларига таклиф этилди

Ўзбекистонлик мутахассислар Хитойнинг «ақл марказлари» ўқув курсларига таклиф этилди

Фото: «Xabar.uz»

Шу кунларда «Huawei» компаниясининг Марказий Осиё ва Кавказ давлатлари бўйича офиси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, Ички ишлар вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимияти ҳамда «Тараққиёт стратегияси» маркази вакилларининг ХХРга амалий ташрифи бўлиб ўтмоқда.

Ташрифнинг биринчи кунида «Тараққиёт стратегияси»  маркази ижрочи директори Акмал Бурханов Шанхай дўстлик ассоциацияси директори Хуэ Бин ҳамда Шанхай шаҳри Ташқи ишлар бўлими вакиллари билан учрашди. Музокаралар якунларига кўра, томонлар ўз фаолиятларидан келиб чиқиб, қатор қўшма лойиҳалар устида ишлашга тайёрликларини ва келгусидаги ҳамкорлик имкониятларини ўрганиб чиқишга келишиб олдилар.

Шу куннинг ўзида, марказ вакиллари Шанхай ижтимоий фанлар академияси ижрочи директори жаноб Ли Ихай билан учрашдилар. Мезбонлар олий даражада йўлга қўйилган дўстлик алоқаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида «Тараққиёт стратегияси» маркази вакилларини «ақл марказлари» мутахассислари учун ўтказиладиган ўқув курсларида иштирок этиш учун таклиф этдилар. Шунингдек, томонлар ҳамкорликнинг келгуси босқичларини муҳокама қилиш учун шу йилнинг май ойида Тошкент шаҳрида учрашишга ва ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолашга келишиб олдилар.

Ўзбекистон делегациясининг Хитой Халқ Республикасига ташрифи давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг