«Apple» «iCloud» шифрлаш калитларининг бир қисмини Хитойга топширади
Американинг «Apple» компанияси «iCloud» булутли тизимининг хитойлик аккаунтлари шифрлаш калитларини Хитой серверларида сақлашни режалаштирмоқда. Янгилик «Apple» қайдномаларини яратишда ўзининг асосий мамлакати сифатида Хитойни танлаган маҳаллий аҳолига тегишлидир, деб хабар берди «NV.ua».
«Apple» Гуйчжоу провинциясида жойлашган «Cloud Big Data Industry» компанияси билан шартнома имзолади. Айнан ушбу компания Хитой сегментидаги «iCloud» маълумотларини ўз серверларида сақлайди. Ушбу янгилик Гонконг ва Макао аҳолисига тегишли эмас.
Таъкидланишича, мазкур қадам Пекинга мамлакат ҳудудида яшайдиган ўз фуқароларини кўпроқ назорат қилиш имкониятини беради. Бунга қадар фойдаланувчиларнинг шифрлар калитлари АҚШда сақланар эди. Бошқа мамлакат ҳукумати ундан фойдаланиш учун АҚШ суди билан ҳисоблашишига тўғри келарди. Шунга қарамай Хитой ҳукумати 2017 йилда «Apple»га 1200 дан ортиқ шу турдаги сўровларни юборган.
«Apple» Хитойнинг фақатгина юридик кучга эга сўровларига жавоб қайтаришини маълум қилди, бироқ Хитойдаги ички юридик жараён АҚШдагидан кескин фарқ қилади, бу каби сўровларни юбориш учун уларга суд қарори керак ҳам эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter