«АПЛда ютиш ЕЧЛдан кўра қийинроқ» — Гвардиола
«Манчестер Сити» жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия чемпионатида чемпион бўлиш ЕЧЛда ғалаба қозонишдан қийинроқ эканини айтган.
«АПЛда ютиш ЕЧЛдан кўра қийинроқ. Турлар, ўйинлар кўп, жароҳатлар билар курашиш, ҳар хил ҳолатлар бор. АПЛда чемпион бўлиш сўнгги йилларда муваффақият бўлиб қолди. Бу Англия кубогига ўхшаб битта ўйин эмас, бу ерда барқарорлик керак. Чемпионлар лигаси муҳим эмас, демоқчимасман. Биз финалга чиқишни хоҳлагандик», деган Гвардиола.
Айни пайтда «Манчестер Сити» АПЛ мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда, ортидан эса «Ливерпул» бир очко фарқ билан қувиб келяпти. Барчасини эртага бир вақтда бошланадиган сўнгги тур ўйинлари ҳал қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter